Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода қизларини калтаклаган аёл «махсус рўйхат»га қўшиб қўйилди

Бухорода қизларини калтаклаган аёл «махсус рўйхат»га қўшиб қўйилди

Бир муддат олдин Бухорода турмуш ўртоғига жаҳл қилиб икки нафар қизини калтаклаган аёл ҳақида хабар берилган эди.

Болалар омбудсмани берган хабарга кўра, терговга қадар текширув доирасида ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосасида қизлар – 2020 йилда туғилган вояга етмаган Ў.С. ва 2021 йилда туғилган вояга етмаган Ў.С. ларнинг бирор даражадаги тан жароҳати олмагани айтилди.

Шу билан бирга, И.М. (аёл)нинг ўз болаларига нисбатан номақбул ҳаракатларида МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисмида (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланиб, жорий йилнинг 20 июл куни у тегишли жарима жазосига тортилган ва фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи она сифатида рўйхатга олинган.

«Ўз фарзандларига зиён етказишини олдини олиш мақсадида онага нисбатан махсус ижтимоий чоралар кўрилади», – дейилади Болалар омбудсмани хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг