Бош вазир амалий ташриф билан Олмаотада бўлади

Шу йилнинг 30-31 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Олмаота шаҳрида амалий ташриф билан бўлади.
Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Ариповнинг Қозоғистонга ташриф дастуридан Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши мажлисида кузатувчи мақомида қатнашиш, «Digital Almaty 2025» халқаро рақамли форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлаш ҳамда бошқа давлатлар ҳукумат раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ўрин олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter