Бир ҳафта ўрмонда адашган бола ёмғир суви билан жон сақлади
Мексикалик 9 ёшли Хосе дел Кармен ити билан ўйнаб юриб ўрмонга бориб қолди. Саргузаштлар болакай кутганидан анча хавфли ва қайғули бўлиб чиқди – у бутун бир ҳафтани ўрмонда ўтказди.
Хосени қидириш ишлари ҳудудга бостириб келган довул туфайли мураккаблашди. Аммо мўъжизаси юз берди, уйга қайтган ит изидан уни излаб топишди.
Болакай қаттиқ чарчоқ ва очликдан азият чекди, чунки бу вақт давомида у фақат ёмғир суви билан жон сақлади. Аммо умуман олганда, боланинг аҳволи яхши, шунинг учун унинг бахтли ота-онаси, эҳтимол, бундан буён ўғли ҳар қандай қийинчиликларга дош бера олишига ишонишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter