Бир гуруҳ хитойлик Тошкентда «оммавий тадбир» ўтказди. ИИВ буни рад қилиб чиқди

Бугун, 15 февраль куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Миллий боғ ҳудудида бир гуруҳ Хитой фуқароларининг турли байроқ ва шиорлар кўтариб, оммавий тадбир ўтказгани ҳақида хабар тарқалди.
Мазкур ҳолатга ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов расмий муносабат билдириб, ҳолатни «ёлғон хабар» деб атади.
«Ижтимоий тармоқларда хитойлик фуқароларнинг Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Миллий боғда баннерлар билан тўпланиб, «митинг» қилаётганликлари ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда», – дейди ИИВ расмийси Kun.uz тарқатган хабарга муносабат билдириб.
Маълум қилинишича, бир гуруҳ хитойлик экани айтилаётганлар «Huawei» компанияси (Хитой)нинг ишчилари бўлиб, доимгидек шанба ва якшанба кунлари югуриш акциясини ўтказганлар.
Баннерларда эса хитой тилида «Спорт соғлиқ гарови, сиз ҳам югуриб соғлом бўлинг» деган ёзувлари мавжуд бўлган.
Шохруҳ Ғиёсов, ўз навбатида маҳаллий идора ва ташкилотлар ҳам мазкур ҳолатдан ўрнак олса, арзирли тадбир эканлигини таъкидлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter