Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонга бир йилда 75 мингга яқин хитойлик турист келган

Ўзбекистонга бир йилда 75 мингга яқин хитойлик турист келган

2024 йил давомида  Хитойдан Ўзбекистонга 74 304 нафар туристлар ташриф буюрган.

Статистика агентлиги берган дастлабки маълумотларга кўра, бу кўрсаткич 2023 йил билан солиштирилганда 31 834 нафарга ошган.

2024 йилда  Хитойдан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:

  • саёҳат – 57 141 нафар
  • хизмат юзасидан – 1 131 нафар
  • қариндошларни йўқлаш – 1 228 нафар
  • тижорат – 1 177 нафар
  • ўқиш – 794 нафар
  • даволаниш – 3 нафар

Маълумот учун, 2023 йилда Хитойдан Ўзбекистонга 42 470 нафар турист келган бўлиб, уларнинг 35,6 минг нафари дам олиш, 4,8 минг нафари хизмат юзасидан ҳамда минг нафардан ортиғи тижорат мақсадларида ташриф буюрган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг