Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бахтиёр Саидов ва Сергей Лавров ўртасида учрашув ўтказилди

Бахтиёр Саидов ва Сергей Лавров ўртасида учрашув ўтказилди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасида учрашув ўтказилди.

«Бугун Самарқанд шаҳрида Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири, ҳамкасбим Сергей Лавров жаноблари билан самарали учрашув ўтказиб, кўп қиррали ҳамкорлигимизнинг кенг доирасидаги масалаларни муҳокама қилдик. Учрашувда Олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижросига алоҳида эътибор қаратилди», — деб ёзди Саидов ўз телеграм-каналида.

Таъкидланишича, икки давлат раҳбарлари томонидан иттифоқчилик муносабатлари ва стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, маданий ва гуманитар боғлиқликларни чуқурлаштириш ҳамда кўп томонлама тузилмалар доирасида яқин ҳамкорликни давом эттириш бўйича берилган топшириқларни амалга оширишда ташқи сиёсат идоралари ўртасида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишилди.

Бундан ташқари, учрашувда таълим, инновациялар, инфратузилма, минтақавий хавфсизлик ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида урғу берилган. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш ва бизнес алоқаларни фаоллаштириш йўллари муҳокама қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг