Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Асила Мирзаёрова ва Довурхон Кароматовга уй совға қилинди

Асила Мирзаёрова ва Довурхон Кароматовга уй совға қилинди

Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида XVII ёзги Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни кутиб олиш маросими ташкил этилди.

Мусобақада қашқадарёлик спортчилардан пара енгил атлетикачи Асила Мирзаёрова ҳамда пара дзюдочи Довурхон Кароматов ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди.

Асила узунликка сакраш дастурида 5.24 метр натижа қайд этган ҳолда юртимиз делегациясига биринчи олтин медални олиб берди ҳамда 28 йил давомида сақланиб келган Паралимпия рекордини янгилади.

Пара дзюдонинг эркаклар ўртасидаги J2 класс -90 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган Довурхон Кароматов эса бронза медалини қўлга киритиб, иккинчи бор Паралимпия ўйинлари совриндори бўлди.

Қарши шаҳрида ташкил этилган совриндор паралимпиячиларни тантанали кутиб олиш маросимида сўзга чиққан вилоят ҳокими Муротжон Азимов спортчиларни ва уларнинг яқинларини вилоят аҳли номидан самимий табриклаб, уларга тантанали равишда хонадон калитларини топширди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг