Қашқадарёдаги тоғларда қор ёғди
Ўзбекистон жанубидаги тоғли ҳудудларда қор ёғиши кузатилди.
Бугун, 30 сентябрь куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги «Ҳисор» давлат қўриқхонасининг «Ғелон» бўлими тоғли ҳудудлари оппоқ қорга бурканди.
Қўриқхона 1983 йилда ташкил этилган бўлиб, Қашқадарё вилоятидаги Ҳисор тоғ тизмаси жанубий қисмида, денгиз сатҳидан 1750–4349 метргача баландликда жойлашган. Жануби-шарқ томонидан Сурхондарё вилояти билан, шимол томонидан Тожикистон билан чегарадош.
Эслатиб ўтамиз, об-ҳаво маълумотларига кўра, жанубий ҳудудларга кириб келган антициклон таъсирида ҳаво ҳарорати пасайиб, ёғингарчилик бўлиши хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter