Арнолд Шварценеггер президент сайловида рақиб партия номзодига овоз бермоқчи
Арнолд Шварценеггер 30 октябр куни Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида АҚШ президентлиги учун сайловда демократлар номзоди Камала Ҳаррисга овоз беришга чақирди.
Актёр АҚШнинг ҳар икки етакчи партиясидан кўнгли тўлмаслигини, бироқ ҳозирги вазиятда ўз овозини Камала Ҳаррис ва Тим Уолз (вице-президентликка номзод)га беришини айтди.
Эътиборли томони, Шварценеггер — республикачи, бир пайтлар шу партиядан номзодини кўрсатиб Калифорния штати губернаторлигига икки марта сайланган (2003–2011).
«Мен учун доим биринчи навбатда — америкаликлар, кейин республикачилар. Сиёсатни ҳар қачонгидан ёмон кўришим бежизга эмас, агар нормал одам бўлсангиз буни тушунасиз», — деб ёзди у.
Шварценеггер ўтган сайловда мағлубиятни мардларча тан олмагани учун Республикачилар партияси вакили Доналд Трампни қоралади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter