Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аргентина президенти кўчирмакашликда айбланди (видео)

Аргентина президенти кўчирмакашликда айбланди (видео)

Фото: Инфо24

Оташин нутқлари ва хатти-ҳаракатлари билан тилга тушган Аргентина президенти Хавьер Милей плагиатда айбланмоқда. Шарҳловчилар ва журналистларнинг уқтиришича, 24 сентябр куни БМТ Бош ассамблеясида сўзга чиққан Милей анча оммалашган «Ғарбий қанот» (West Wing) Америка сиёсий сериали бош қаҳрамонининг нутқидан сўзма-сўз фойдаланган. Бу ҳақда The Guardian нашри ёзди.

Аргентиналик сиёсий шарҳловчи Карлос Паньи таъкидлашича, Милей ва юқорида тилга олинган сериал қаҳрамони Жед Батлер (Мартин Шин ижро этган АҚШ президенти образи) нутқлари «фавқулодда ўхшашлик»ка эга.

Аргентинадаги сўл қанот ғояларини ифодаловчи Página 12 газетаси ҳам Милей телесериалдаги АҚШ президентнинг монологини «сўзма сўз» кўчириб олгани ҳақида ёзди.

Ғалати ўхшашлик аксарият аргентиналикларни ажаблантирмоқда. Маҳаллий ОАВ ёзишича, Хавьер Милейнинг жамоасида стратегик алоқалар билан шуғулланувчи Сантяго Капуто «Ғарбий қанот» сериалининг ашаддий мухлиси саналади — 7-9 марта қайта томоша қилган экан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг