Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга киришини қўллаб-қувватлашини билдирди

АҚШ Ўзбекистоннинг ЖСТга киришини қўллаб-қувватлашини билдирди

Фото: Азизбек Ўрунов.

Ўзбекистон АҚШ билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади. Бу ҳақда Президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов ўзининг Linkedin тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

АҚШнинг ташкилотга аъзоликни қўллаб-қувватлаши бўйича икки томонлама муҳокамалар 14 ой давом этди. Натижада Қўшма Штатлар Ўзбекистонга мазкур масалада ёрдам кўрсатадиган йигирма биринчи давлат бўлди.

«Бу мураккаб саргузаштли саёҳат эди. Музокаралар қийин, аммо самарали бўлди. Бир умрлик тажриба», - дейди изоҳлаган Ўрунов жараённи. Азизбек Ўрунов АҚШ Савдо вакили офисига «конструктив ҳамкорлик» учун миннатдорчилик билдирди. У, шунингдек, Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчиси Фурқат Сидиқов ва дипломатик миссиянинг савдо бўйича маслаҳатчиси Оқил Убайдуллаевга ташаккур эълон қилган. 

Сентябр ойида Ўзбекистон 18 давлат билан ЖСТга кириш бўйича музокараларни якунлагани хабар қилинган эди. Бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш учун Бразилия ва Шри-Ланка билан протоколлар имзоланди. ЖСТга кириш 2023 йил апрель ойида Шавкат Мирзиёев ҳукуматга Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишларни тезлаштириш бўйича топшириқ берган эди.  

Шунингдек, жорий йил июн ойида Шавкат Мирзиёев Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) бош директори доктор Нгози Оконжо-Ивеалани қабул қилганди. Учрашувда мамлакатимизнинг ЖСТга қўшилиши борасида кўрилаётган амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг