Apple Туркияга ёрдам учун маблағ ажратади
Apple компанияси бош директори Тим Кук Туркия ва Сурияда содир бўлган зилзила оқибатида жабр кўрганларга ёрдам учун маблағ ажратишини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзган.
«Биз Туркия ва Сурияда вайронагарчиликлардан жабрланганларнинг барчасига ҳамдардлигимизни билдирамиз. Apple ёрдам ва қайта тиклаш ишлари учун хайр-еҳсон юборади», дея ёзган Тим Кук.
Эслатиб ўтамиз, кеча 6 февраль куни эрталаб Туркияда 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг (AFAD) маълум қилишича, зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар 2 921 нафарга етган, 15,834 киши эса жабрланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter