Англияга гол урган футболчимиз Испания клуби назарига тушди
Ўзбекистонлик иқтидорли футболчи Лазиз Мирзаев фаолиятини Испания клубида давом эттириши мумкин.
Россиялик инсайдер Иван Карповнинг маълум қилишича, Тошкентнинг «Локомотив» клуби аъзоси, 17 ёшли Лазиз Мирзаев Испаниянинг «Леганес» клубида кўрикдан ўтмоқда.
«Леганес» жорий мавсумда Сегундада 31 та учрашувдан кейин 56 очко жамғариб, мусобақа жадвалида биринчи ўринда бормоқда ва Ла Лигага қайтиш учун яхши имкониятга эга.
Лазизбек Мирзаев Ўзбекистон U17 терма жамоаси сардори сифатида ўтган йили ноябрь ойида 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатиб, хориж клублари скаутлари назарига тушган. У жарима зарбасидан Англия терма жамоаси дарвозасини ишғол қилгани ёдингизда бўлса керак. Ўша супергол ўсмирларимизнинг Англия терма жамоаси устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаган ва жаҳон чемпионатининг чорак финалига йўлланмани тақдим этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter