Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Испанияда сув тошқинлари қурбонлари сони 155 нафарга етди

Испанияда сув тошқинлари қурбонлари сони 155 нафарга етди

Фото: Интерфакс

Испаниянинг Валенсия провинциясида сув тошқинлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 155 нафарга етди. Бу ҳақда 31 октябр куни EFE агентлиги хабар берди.

Қутқарувчилар сув ва лойқа босган ҳудудларда қидирув ва тозалаш ишларини давом эттирмоқда.

Табиий офатдан асосан Валенсия мухторияти жабр кўрди, шунингдек, Кастилия-Ла-Манча ва Андалусияга ҳам жиддий талафот етди.

Фуқаро гвардияси кучли ёмғир бошланганидан буён Валенсия провинциясида 3 400 кишини қутқарган. Тахминан 300 киши сув босган ҳудудда қолиб кетгани, бир неча киши бедарак йўқолгани айтилмоқда. Қолаверса, Албасете провинциясида беш киши қидирилмоқда.

Пайшанба куни Кастельон ва Таррагона туманлари ҳамда Андалусиянинг айрим жойларида кучли ёмғир ёғишдан тўхтамади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг