Адлия тизимида янги тайинловлар амалга оширилди
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари адлия бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди.
Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Саттаров Салоҳиддин Улуғбекович Самарқанд вилояти адлия бошқармасига раҳбар этиб тайинланди.
Салоҳиддин Саттаров 1980 йилда Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йил Тошкент давлат юридик институтини, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, ҳуқуқшунос.
У 2021 йилдан ҳозирги вақтга қадар Сирдарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
***
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасига Нуриев Салоҳиддин Самадович раҳбар этиб тайинланди.
Салоҳиддин Нуриев 1981 йилда Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йил Тошкент давлат юридик институтини, 2008 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, ҳуқуқшунос.
2019 йилдан ҳозирги вақтга қадар Самарқанд вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Останов Ўрал Суюнович бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter