Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2024 йил дунёда 54 журналист ҳалок бўлди

2024 йил дунёда 54 журналист ҳалок бўлди

2024 йил бошидан буён 17 давлатда 54 нафар журналист ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлди, дейилади «Чегара билмас мухбирлар» (RSF) журналистларга нисбатан зўравонлик ҳақидаги ҳисоботида.

Улардан 31 нафари можаро зоналарида ҳалок бўлган. Ўтган йили журналистлар учун энг хавфли ҳудуд Ғазо бўлиб, у ерда 16 журналист ҳалок бўлган.

Йил давомида қамоққа олинган журналистлар сони 7,2 фоизга ошиб, 550 нафарга етди. RSF Хитойни улар учун «энг катта қамоқхона» деб атайди, бу ерда 124 нафар журналист панжара ортида. Мянмада 61, Исроилда 41, Беларусда 40, Россияда 38 ва Ветнамда 38 журналист қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

2024 йилда 55 нафар журналист гаровда, улардан 38 нафари Сурияда. Сўнгги бир йил ичида бедарак йўқолган деб топилган журналистлар сони 4 нафарга кўпайди ва ҳозирда уларнинг сони 95 нафарга етди, уларнинг аксарияти йиллар давомида Мексикада ғойиб бўлди.

«Журналистлар ўлмайди, ўлдирилади; улар ғойиб бўлмайди, улар ўғирланади. Кўпинча ҳукуматлар ёки қуролли гуруҳлар томонидан уюштирилган бу жиноятлар халқаро ҳуқуқни бузади ва кўпинча жазосиз қолади. Биз воқеалар ривожини ўзгартиришимиз ва фуқаро сифатида ўзимизга эслатиб қўйишимиз керакки, журналистлар бизга ахборот етказиш учун ўлмоқда», деди RSF бош директори Тибо Бруттен.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг