Навбаҳор Имомова:«Мен цензуранинг ўткир тўқмоқларини ҳис қилмагандим...» (видео)
Навбаҳор Имомова - машҳур журналистлардан бири. У «Америка Овози» (Voice of America) мухбири сифатида кўпчиликка маълум. Журналистика соҳасига кириб келиши ўз олдига қўйган мақсадлари ва иштиёқининг натижаси сифатида шаклланган. У ўзининг касбий йўлини босқичма-босқич қурган ва шу жараёнда кўплаб қийинчиликларни енгиб ўтган.
2017 йилда Шавкат Мирзиёевнинг Президент бўлиши билан мамлакатда ислоҳотлар бошлангач, сўз эркинлиги ва халқаро журналистлар билан ҳамкорлик масалалари қайта кўриб чиқилган. Ва 2018 йилда Навбаҳор Имомова Ўзбекистонда расман аккредитациядан ўтган. Бу, албатта, унинг мамлакатда қайта фаолият юритишига йўл очди.
Навбаҳор Имомова аккредитацияга эришганидан сўнг мамлакатдаги ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларни ёритишда фаол иштирок этмоқда. У интервью ва репортажлар орқали халқаро аудиторияга Ўзбекистоннинг янги даврдаги ўзгаришлари ҳақида маълумот бермоқда.
Навбаҳор Имомова бу вазиятларни: «Мен Ўзбекистонда расмий цензура ҳукмрон даврда ўз фаолиятимни бошлаганман... Мен Ўзбекистондан шу қадар эркин чиқиб кетдимки, мен ҳали ўша цензуранинг ўткир тўқмоқларини ҳис қилмаган эдим. Яъни қийналганман, кимдир менинг эркин сўзим учун оғзимни ёпган, жазоланганман, дея олмайман...»-дея талқин қилмоқда.
Бу ҳақдаги тўлиқ суҳбат видеода ҳавола этилган. Суҳбат журналист Лайло Ҳайитова ҳамда Зулфизар Мавлонова томонидан олиб борилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter