Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

1181 орзу рўёбга чиқди: NRG Uzbekistan Ўзбекистоннинг келажагини қандай қурмоқда

1181 орзу рўёбга чиқди: NRG Uzbekistan Ўзбекистоннинг келажагини қандай қурмоқда

2020 йилдан бери NRG Uzbekistan шунчаки уйлар эмас, балки мижозлари учун ҳақиқий бахт қурмоқда. Ўтган 2024 йил қурилиш ва кўчмас мулк соҳасидаги етакчи тизимли девелопер мақомини тасдиқлаган компания тарихида навбатдаги муҳим босқич бўлди. Келинг, биргаликда ушбу йилнинг эсда қоларли ютуқлари билан танишиб чиқамиз.

2024 йил воқеалар ва муваффақиятли лойиҳаларга бой бўлди. NRG Uzbekistan жамоаси 5 та йирик турар-жой мажмуаси қурилишини якунлади:

• NRG U-Tower

• NRG Park

• NRG Qorasuv

• NRG Jomiy

• NRG Zamon

Компаниянинг ҳисобида 8 та топширилган лойиҳа бор, улардан илгари топширилган барчанинг севимли лойиҳалари эса NRG Oybek, NRG Mirzo-Ulug‘bek ва NRG Hayot ҳисобланади.

Топширилган лойиҳаларнинг умумий майдони 139 693 м² ни ташкил этиб, бу 1181 та хонадонга тенг. Ушбу хонадонларнинг ҳар бири ўзининг қулай ва замонавий уйини орзу қилган оилалар учун янги ҳаёт саҳифасининг бошланиши бўлди.

NRG Uzbekistan ўз мижозлари билан фаол алоқада бўлишни давом эттирмоқда. 2024 йилда қуйидаги лойиҳаларда 6 та очиқ эшиклар куни ўтказилди:

• NRG Voha

• NRG Jomiy

• NRG Yangi Baxt

• NRG Zamon

• NRG Qorasuv

• Mafrun Makon

Бу тадбирлар одамларга нафақат келажакдаги уйлари билан танишиш, балки компаниянинг эътибори ва шаффофлигини ҳис қилиш имконини берди.

Компания ўз мижозларини яхши кўради ва доим уларни ҳовлилардаги тадбирлар билан хурсанд қилади, шу тариқа 2024 йилда кичик аҳоли учун ёзги кино намойишлари, Наврўз байрами муносабати билан «Sumalyak Party,» Қорбобо ва унинг содиқ дўстлари иштирокида совғалар билан Янги йил концертлари ўтказилди.

Йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири янги лойиҳа — NRG Meros устида иш бошланиши бўлди. Ушбу мажмуа NRG Uzbekistan танилгани каби юқори сифат ва қулайлик стандартларининг навбатдаги намунаси бўлиши кутилмоқда.

2024 йилда NRG Uzbekistan молиявий муассасалар билан ҳамкорликда ўз имкониятларини кенгайтирди. Ипак Йўли Банки ва Инфин Банк билан биргаликда иккита ипотека дастури йўлга қўйилди, шунингдек, компания Асака Банк билан самарали ҳамкорлигини давом эттирди. Бу эса янада кўпроқ оилаларга ўз уйига эга бўлиш имконини берди.

NRG Uzbekistan нафақат турар-жой мажмуаларини, балки Ўзбекистон қурилиш саноати тарихида янги саҳифани яратишни давом эттирмоқда. Компания нафақат қурилиш сифатида, балки инновацияларни илгари суриш ва юқори стандартларни ўрнатиш орқали оммавий ахборот воситаларида ҳам янги тенденцияларни шакллантиряпти.

Ишонч билан айтиш мумкинки, 2024 йил янги имкониятлар, ютуқлар ва қувончли воқеаларга бой бўлди. Олдинда эса янада кўпроқ улкан лойиҳалар ва муваффақият ҳикоялари кутмоқда.

NRG Uzbekistan — биз нафақат уй, балки сизнинг бахтингизни ҳам қурамиз!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг