Японларга қойил қолмай илож йўқ (фото)

Япониядаги BBT Университети (Business Breakthrough ) ўз битирувчиларига қойилмақом усулда диплом топширибди.
Коронавирус сабабли битирувчилар шахсан кела олмаслигини инобатга олиб, Университет маъмурияти «newme» роботларидан фойдаланишга қарор қилибди. Худди битирувчилардай кийинтирилган роботларга катта дисплей ўрнатилган бўлиб, унга талаба онлайн уланган ва роботни ҳам масофадан туриб ўзи бошқарган. Робот қўли билан дипломларни ҳам қабул қилиб олган.
Бу японларга қойил қолмасдан илож йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter