Россия томонидан Украина урушига кирган икки ўзбекистонликка суд ҳукми ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди мажлисида маълум хақ эвазига 2023 йил 21 июль-декабрь ойларида Ўзбекистон фуқароси бўлса-да Россия-Украина урушида иштирок этган 39 ёшли Т.А.нинг жиноий қилмишлари муҳокама қилинди.
Т.А. 1985 йил Андижон вилояти Марҳамат туманида туғилган. Оилали ва 3 нафар фарзанди бор.
Судланувчи мавсумий ишлаш мақсадида 2023 йил апрель ойида Ўзбекистондан Россия Федерацияси Москва шаҳрига кўчиб ўтиб, у ерда мавсумий ишлар билан шуғулланиб юрган. Бироқ кейинчалик Ўзбекистон фуқароси бўла туриб, моддий манфаатдорлик эвазига Россия ҳарбий хизматига кириш ҳамда Россия-Украина ўртасидаги қуролли тўқнашув ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишни мақсад қилади. Шундан сўнг, Т.А. маълум хақ эвазига 2023 йил 21 июль куни РФ Қуролли кучлари билан шартнома тузиб, ушбу шартномага асосан ҳарбий ҳаракатларда Россия қуролли кучлари номидан Украинанинг Шахта ва Бахмут шаҳарларида олиб борилган ҳарбий ҳаракатларда 2023 йил декабрь ойига қадар иштирок этади.
2023 йил 31 декабрь куни эса Россиядан Ўзбекистонга қайтиб келган.
Судланувчи суд мажлисида айбига тўла иқрорлиги ва чин кўнгилдан пушаймон эканлигини билдирган.
У, шунингдек, шартнома шартларига асосан унга жанговор ҳаракатларда иштирок этиши учун ҳар ой 450 минг рубль (тахм. 53 млн сўм) миқдорида пул тўланиши белгиланганини, бироқ унга дастлаб икки марта 150 000 рубль пул маблағи берилганини, лекин кейинчалик ҳеч қандай пул тўловлари амалга оширилмаганини билдирган. У 2023 йил ноябрь ойига қадар жанговор ҳаракатларда иштирок этиб, Украинанинг 10 дан ортиқ ҳарбий хизматчиларини ўлдирган. Кейинчалик эса разведка бўлимида хизмат қилган ва Украина давлатининг Луганск шаҳрида бўлаётган урушда 5 ойдан ортиқ муддатда жанговор ҳаракатларда иштирок этган.
Сўнг тахминан 2023 йилнинг декабрь ойи охирларида Москвага қайтиб келган. Бироқ уни яна урушга чақиришади ва у Украинанинг Луганский шаҳрига жўнатилади. 2023 йил 31 декабрь куни эса Т.А. Талятя шаҳри орқали Қозоғистонга автомобиль йўллари орқали ўтиб, Ўзбекистонга кириб келган ва ўз ихтиёри билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бориб, юқоридаги барча ҳолатларни айтиб берган.
Судланувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддасининг 1-қисми, 154-1 -моддасининг 1-қисми билан айбланган.
Суд судланувчи Т.А.ни ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 4 йил 2 ойга ишлаш ёки ўқиш вақтидан, шунингдек иш ёки ўқиш жойигача бориши ва уй-жойига қайтиб келиши учун зарур бўлган вақтдан ташқари қолган вақтда уй-жойидан чиқишни чеклаш тарзидаги озодликни чеклаш жазоси тайинлаган.
Шунингдек, яна бир ўзбекистонлик фуқаро А.Ҳ. Москвадаги хусусий олий таълим муассасаларида таҳсил олиш учун бориб, моддий манфаатдорлик эвазига Россия Федерацияси Қуролли кучлари сафида туриб, Украинага қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Қўштепа туман судида кўриб чиқилди.
Суд мажлисида судланувчи 4 ой давомида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиб, жорий йилнинг 10 февраль куни Донецк вилоятига борганини, ҳарбий ҳаракатларда олган тан жароҳатлари сабабли 26 февраль кунига қадар, Донецк шаҳридаги госпиталда даволанганини маълум қилган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи А.Ҳ.га нисбатан ЖКнинг 154-моддаси 1-қисми билан 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, ЖКнинг 72-моддасига асосан, тайинланган жазо шартли деб 3 (уч) йил синов муддати белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter