Пальма ёғини импорт қилишда сифат назорати кучайтирилади – лойиҳа

Ўзбекистонга импорт қилинадиган пальма ёғи ва бошқа турдаги тайёр истеъмол ўсимлик мойларининг ҳар бир партияси унинг стандарт талабларига мослигини аниқлаш бўйича синовдан ўтказилгандан сўнг республика ҳудудига киритишга рухсат берилади.
Ушбу тартиб Президентининг «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш тўғрисида»ги қарори лойиҳасида белгилаб қўйилмоқда.
Бунда маҳсулотни қадоқланмаган (тўкма) ҳолда келтирилишида фақатгина халқаро меъёрлар (ISO) талабларига жавоб берадиган сиғимлардан фойдаланилганда рухсат берилади.
Қайд этилишича, бу ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш соҳасида яширин иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш, сифатсиз маҳсулотларнинг реализация қилинишига йўл қўймаслик мақсадида қабул қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter