Туркиядаги ўзбекистонликлардан ҳушёрликни ошириш сўралди
Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамюртларимизни жамоат жойларида ҳушёр бўлишга чақирди.
Қайд этилишича, Бош консулхона ходимлари ва Туркия ИИВ Полиция ташкилоти вакиллари ўртасида маслаҳатлашув ўтказилган. Унда 23 октябр куни Анқара шаҳрида содир этилган террорчилик ҳужуми оқибатлари ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинган.
«Шу муносабат билан, ватандошларимиздан жамоат жойларида ҳушёрликни оширишлари ва эҳтиёт чораларини кўришлари, айниқса аэропорт, темир-йўл вокзали, автошоҳбекат, кемалар станцияларида, метро ва бошқа жамоат транспортида хавфсизлик қоидаларига амал қилишлари сўралади», дейилади хабарда.
Туркиядан чиқиб кетиш арафасида бўлган фуқароларга аэропортларга қайддан ўтиш (регистрация) вақтидан камида 1 соат олдин етиб бориш, шубҳали буюмлар ва шахслар тўғрисида яқин орадаги полиция ёки хавфсизликни таъминлаш бўлинмаларига хабар бериш тавсия этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter