Президент бир гуруҳ тиббиёт ходимларини тақдирлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг 50 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.
Фармонга кўра қуйидаги кишилар мукофотланди:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан
Исмаилов Сайдимурад Ибрагимович - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази директори
II даражали «Саломатлик» ордени билан
Гуламов Олимжон Мирзахитович - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг торакоабдоминал онкохирургия бўлими мудири
Мадгазиев Олег Рахматович - Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг торакоабдоминал хирургия бўлими шифокори
Хайбуллина Зарина Руслановна - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг клиник биокимё ва микробиология бўлими мудири
Хайдаров Алишер Эркинович - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг кардиоанестезиология, кардиореанимация ва сунъий қон айланиш бўлими мудири
Ярбеков Рустам Раимкулович - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг юрак ишемик касалликлари ва унинг асоратлари хирургияси бўлими мудири, кардиожарроҳи
«Дўстлик» ордени билан
Рустамова Фарангис Камрановна - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг маслаҳат поликлиникаси бўлими кичик тиббий ходими
Шуваева Ольга Владимировна - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг тиббиёт архиви мудири
«Соғлом турмуш» медали билан
Джураева Нигора Мухсумовна - Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг магнит резонанс ва компьютер томографияси бўлими мудири
Кадиров Марат Жалгасович - У.Халмуратов номидаги Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт марказининг хирургия бўлими шифокори
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter