Ўзбекистонда аҳоли тўққиз ойда ярим миллиондан ошиққа кўпайди
Ўзбекистон аҳолиси 2024 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 61,7 минг кишига ошган. Аҳоли сони ҳар куни ўртача 2 минг кишига ошмоқда.
Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 37,4 млн кишини ташкил этган.
Республикамизнинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 фоизга ошган.
Мамлакатимиз аҳолиси 2024 йил бошидан буён 555,6 минг кишига кўпайган.
2024 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2 минг кишига кўпаймоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter