Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алишер Қодиров: «Оталар куни жиддий сиёсий-ижтимоий кун сифатида оммалаштирилиши зарур»

Алишер Қодиров: «Оталар куни жиддий сиёсий-ижтимоий кун сифатида оммалаштирилиши зарур»

ru.freepik.com

15 июнь Халқаро оталар куни. Гарчи орадан 3 кун ўтган бўлсада, аммо долзарблигини йўқотмайдиган мавзу. Хўш, бу кун бизда қандай нишонланади? Ҳеч қандай. Ижтимоий тармоқларда фарзандлар оталарини қутлаганини, оталар билан фахрланишини, раҳматли, ўтган оталарини эслаганларини ҳисобга олмаганда. Бу йил ҳам ҳар йилгидай оталар куни шундай нишонланди ҳисоб. Бирор нашрда бу ҳақда хабар ҳам берилмади. Аслида оталар мавзуси бугунги кунда ҳар қачонгидан долзарблашмоқда. Ҳар ҳолда Алишер Қодиров Telegraph каналида бу ҳақда ҳақли саволни кўтарган.
«Оталар тоғ бўларди. Бугун зўравон, номуссиз, алиментдан қочиб юрадиган, хотинбоз ва ҳоказо…
Нафақат оилада, бутун жамиятда эркакни, яъни амалдаги ёки бўлажак оталар оҳорини тўкиб, номини оёқости қилиб юбормаяпмизми? Бунинг оқибати нима бўлади?
Боғча ва мактабни эркак тарбиячи ва ўқитувчилар ташлаб кетганига анча бўлди. Сўнгги йилларда эркаклар оиладан ҳам сиқиб чиқарилаётгандек…
Миллат тақдири қуриладиган бу масканлар рад этилаётган оталикнинг аччиқ мевалари – асабий аёлларнинг эътирозлари билан бўғилмаяптими? Нега оналар, тарбиячи ва ўқитувчи аёллар бу қадар асабий?
Турли миллатларда қадриятлар турлича бўлади, бизники ҳам ўзимизга хос. Минг йиллар шаклланган қадриятларимизда эркак ва аёл муносабатларидаги мувозанатни аёл фаровонлигининг асосий душмани деб кўрсатаётганлар, аллақачон оила ва оталикни янчиб ташлаб бўлган маданиятлар тарғиботчиларига ташлаб қўймаяпмизми?
Аҳмоқ ҳамма миллатда топилади, иккита зўравон, тарбиясизни бош саҳнага чиқариб, ўзбек эркаклари ҳаммаси зўравон, аёлини хор қилади деган қарашларни ёшларимизга сингдирилишини оқибати нима бўлади?
Бугунги оила бузилишларининг асосий сабаби ёшлар биргаликда сабр билан ўтишлари керак бўлган муаммолар, лекин томонлар бир-бирига ишончини йўқотмоқда. Асоссиз хавотир, айблов, ғийбат ва туҳмат урчиб кетишига сабаб шу эмасми?
Мувозанатли муроса, оқибати ҳаловат ва маърифатли фарзандлар бўлган миллий оила маданиятимиз, оталарни рад этаётган, эркак-аёл муносабатларида инқирозга тушиб қолган маданиятлар таъсирида қолиб кетаётгандек…
Бизнинг қадриятларимиз аёлларининг қомати ва ҳадсизлиги эмас, оилапарварлиги, ҳаё ва маърифати билан фахрланган.
Ота, эркак – жамият шаъни шавкатининг ҳимоячиси! Мукаррам ва ҳикматли оналар бу ҳимоячиларни тарбияловчилардир!
Биз сайлов дастуримизда фарзанд кўрган аёлларга тарбия тренингларида иштирок этиш шарти билан 3 йилгача ҳақ тўланадиган оналик таътили бериш таклифи устида ишлаяпмиз.
Агар оналар шавкатли фарзандлар учун ҳаловатидан кечмаса, отасини танимайдиган фарзандлар нафақат онаси, балки бутун жамиятни нафсига қурбон қилади.
Оталар куни жиддий сиёсий-ижтимоий кун сифатида оммалаштирилиши зарур.
Оила муносабатларимиз жиддий тадқиқ қилиниши керак, бу миллий тараққиётни таъминлашга хизмат қиладиган муҳим хулосаларга олиб келади».
Дарҳақиқат, оилада, жамиятда отанинг ўрнини, ролини кўрсатадиган лойиҳалар, кўрсатувлар, фильмлар, мотивация берадиган суҳбатлар жуда муҳим...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг