Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олий суд раисининг ўринбосари янги лавозимга тайинланиши айтилмоқда

Олий суд раисининг ўринбосари янги лавозимга тайинланиши  айтилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Ҳалилилло Тўрахўжаев бошқа ишга ўтиши кутилмоқда.

Бу ҳақда «Yuristkadr» канали «ишончли манбаларига таяниб» хабар берди. Унга кўра,  у  Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси сифатида иш бошлайди.

Ҳ.Тўрахўжаев  Олий суд раис ўринбосарлигига 2021 йилнинг январь ойида Олий Мажлис Сенати томонидан сайланганди.  Бунгача узоқ йиллар суд тизимида фаолият кўрсатган, шунингдек, Президент маслаҳатчиси ўринбосари, Давлат хизматлари агентлиги директори, Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Кадастр агентлиги директори лавозимида ишлаган. Айнан Кадастр агентлиги директори лавозимида нисбатан қисқа фаолияти давомида тизимда кескин тозалашлар амалга оширгани билан тилга тушганди.

Ижтимоий тармоқлардаги ҳуқуқ соҳасига ихтисослашган канал фаоллари кутилаётган тайинловга «суд тизими учун катта йўқотиш» дея муносабат билдирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг