Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Илҳом Қаҳрамонович Собиров Андижон вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар берди ҳокимлик ахборот хизмати.

Илҳом Собиров 1974 йилда Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида туғилган. 1996 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини, 2003 йилда Гулистон давлат университетини, 2006 йилда президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

У вилоят ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Собиров меҳнат фаолияти давомида «Ўзпахтасаноат» АЖда бош техник, мутахассис, бош муҳандис, бўлим бошлиғи ўринбосари, Вазирлар Маҳкамасида шуъба мудири каби лавозимларда ишлаган.

Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар «Ўзчармсаноат» уюшмаси стандартлар ва инновацияларни жорий қилиш ҳамда грантларни жалб қилиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг