Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғона водийси ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосининг даражаси бўйича етакчиликда давом этмоқда

Фарғона водийси ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосининг даражаси бўйича етакчиликда давом этмоқда

Фарғона водийси ҳудудида ноқонуний тамаки маҳсулотлари бозорининг энг юқори улуши қайд этилди – 23,5 фоиз. Ушбу рақам вилоятлар кесимида таҳлил қилинганда энг катта улуш Наманганда экани кузатилди — 38,5 фоиз. Шунингдек Фарғона вилоятида — 25,2 фоиз ва Андижон вилоятида — 17,4 фоиз кўрсаткич аниқланган.

Қайд этиш лозим, ҳудудда мунтазам рейдлар ўтказилиши ва ноқонуний тамакининг йирик партиялари мусодара этилишига қарамасдан вазият амалда ўзгармай келмоқда. Эътиборли томони, аниқланган ҳолатларга қарамасдан ноқонуний маҳсулот сотадиган улгуржи бозорлар ва дўконлар ўз фаолиятларини давом эттириб келмоқда.


Акцизи бўлмаган тамаки маҳсулотлари савдоси жиноят ҳисобланади ва жиддий оқибатлар: жарима, мусодара ва, айрим ҳолларда, озодликдан маҳрум бўлишга қадар олиб келади. Бироқ, Фарғона водийсида катта миқдорда ноқонуний тамаки мавжудлиги аниқланган бўлса-да, бу борада бирор чора кўрилаётгани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Куни кеча ОАВда Фарғона вилоятида 48 млн сўмли 4000 қути акцизи бўлмаган сигарет мусодара этилгани ҳақида маълум қилинди. Таъкидлаш лозим, тамаки маҳсулотлари контрабандаси йўлга қўйилган каналлар орқали Ўзбекистонга кириб келадиган дори воситалари масаласи ҳам алоҳида муаммодир. Масалан, яқинда Олмалиқда жами қиймати $12 200 бўлган 402 қути кучли таъсир қилувчи препарат олиб қўйилди.

Бу маҳсулотларнинг барчаси мамлакатимиз давлат бюджетига улкан зарар келитиради ва фуқаролар ҳаёти ҳамда саломатлигига таҳдид уйғотади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари рўй бераётган воқеаларга жиддийроқ эътибор беришлари лозим.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг