Янгийўллик шахс боласини нега аёвсиз қийнагани маълум бўлди
Ижтимоий тармоқларда эркак киши ўз фарзандларини қийноққа солаётганлиги ҳақида видеохабар тарқалди.
Бош прокуратура матбуот хизматининг аниқлик киритишича, 2022 йилнинг сентябрь ойида Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Гулистон» маҳалласида яшовчи 30 ёшли А.Н. (эркак) оилавий келишмовчиликлар турмуш ўртоғи Н.Ф.дан ўч олиш мақсадида 2 ёшли фарзандини муттасил равишда турли қийноқларга солиб, ушбу жараённи уяли телефон аппаратига видеога олиб ижтимоий тармоқларга тарқатган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йил 13 май куни Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан А.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми «а» банди (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter