Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура россиялик журналистнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат бўйича маълумот берди

Бош прокуратура россиялик журналистнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат бўйича маълумот берди

Иллюстратив фото.

Тошкентдаги меҳмонхонада уч киши вафот этгани маълум бўлди. Аввалроқ икки россиялик қурбон бўлгани хабар берилганди

2024 йил 20 октябрь куни Миробод туманида жойлашган меҳмонхонада Россия Федерацияси фуқаролари 1979 й.т Радченко Максим ва 1977 й.т Паперная Инесса Викторовналарнинг вафот этганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, ушбу меҳмонхонанинг бошқа хонасидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси 1976 й.т. У. Х.Н. нинг ҳам вафот этганлиги аниқланган, дейилади Бош прокуратура хабарида. 

Дастлабки суд тиббий ташхисига кўра, марҳумларнинг ўлими номаълум этиологияли заҳарланишдан келиб чиққанлиги кўрсатилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят ишини қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмокда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг