Тошкентда содир бўлган ҳодисага расмий изоҳ берилди
Тошкент шаҳрида ўндан ортиқ йигит бир болани мажбуран машинага солиб кетгани ҳақида видео хабарлар тарқалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 24 июн куни тахминан соат 23.50 ларда Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги метроси олдида фуқаролар 2002 й.т. А.У. ва унинг танишлари 2002 й.т. Х.О., 2002 й.т. М.А., 2004 й.т. С.Т. ва бошқалар ўзаро келишмовчилик сабабли оғзаки тортишиб қолишган. Сўнг А.У.ни ўзларига тегишли «Матиз» русумли автомашинасига ўтказаётган вақтида, ИИО ППХ ходимлари келаётганини кўриб ушбу фуқаролар қочиб кетишган.
«Ҳеч ким тан жароҳати олмаганлиги ва пичоқ билан таҳдид қилинмаганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Ҳуқуқбузарлардан уч нафари ушланган, қолганларни ушлаш чоралари кўрилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», дейилади расмий хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter