Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маст ҳайдовчи икки машинани пачоқлаб, сўнг темир устунга урилди

Маст ҳайдовчи икки машинани пачоқлаб, сўнг темир устунга урилди

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида маст ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисаси содир қилди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳодиса кеча, 7 февраль куни соат 23:10 ларда Янгиҳаёт тумани «Навқирон» МФЙ ҳудудидаги 30-уй қаршисида юз берди. «Lacetti» русумли автомашина ҳайдовчиси маст ҳолатда руль бошқарувини йўқотиб, тўхтаб турган 2 та «Cobalt» автомашинаси билан тўқнашув содир этиб, тўқнашувдан сўнг темир устунга бориб урилган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан воқеа жойига тезкорлик билан етиб борган ЙПХ инспекторлари, гувоҳлар ва ҳайдовчи билан суҳбат жараёнида ҳайдовчи ўз сўзидан маст ҳолатда эканлиги маълум қилган.

ЙТҲ натижасида «Lacetti» ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан дастлабки тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг