Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ғиждувонда ўқувчи мактабга пичоқ кўтариб келгани аниқланди

Ғиждувонда ўқувчи мактабга пичоқ кўтариб келгани аниқланди

Фото: Xabar.uz

Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармасининг «Xabar.uz»га билдиришича, Бухоро вилояти, Ғиждувон туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси чўнтагидан ошхона пичоғи топилган.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармасининг жойлардаги инспектор-психологлари томонидан «Тиғ» профилактик тадбири ўтказилган.

Тадбир давомида Ғиждувон туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олувчи ўқувчи О.Т. мактабга ошхона пичоғини олиб келгани аниқланган.

«О.Т. 2009 йилда туғилган синфдоши Ж.Х. билан гап талашиб қолган. Ж.Х. унинг оила аъзолари шаънига доғ туширувчи сўзлар ишлатган. О.Т. эса жаҳл устида уйига бориб, синфдошини қўрқитиш мақсадида ошхона пичоғини олиб келган. Тадбир давомида сумкасидан ошхона пичоғи топилган О.Т. қилмишидан пушаймон эканини, келгусида бундай ҳолатлар бошқа такрорланмаслигини билдирди»,-деди инспектор-психолог катта лейтенант Беҳруз Раҳимов.

Ўқувчиларнинг ота-оналари мактабга таклиф этилиб, улар билан Миллий гвардия Ғиждувон тумани инспектор-психологлари, ИИБ профилактика инспектори ва мактаб директори профилактик суҳбат ўтказишган. Ўсмирдан пичоқ олиб қўйилиб, унинг ота-онасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси («Болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича мажбуриятларни бажармаслик») билан баённома расмийлаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг