Жаҳоннинг етакчи автобозорлари маълум бўлди
Август ойида жаҳон автобозорида 6,89 млн дона енгил ва енгил тижорий машина сотилди, кўрсаткич олдинги ойга нисбатан 3,5 фоиз пасайди, деб хабар берди GlobalData консалтинг компанияси.
Ўтган ой 1,97 млн дона автомобил сотилган Хитой дунё бозори етакчисига айланди. АҚШда эса бу даврда 1,43 млн дона енгил машина харидорларини топди.
Ғарбий Европа мамлакатларида 0,76 млн, Шарқий Европада 0,36 млн дона автомобил сотилган.
Дилерлар Японияда 0,33 млн, Жанубий Америкада 0,26 млн, Канадада 0,16 млн, Жанубий Кореяда 0,13 млн дона автомобил сотишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter