Венгрия президенти педофилия можароси ортидан истеъфо берди
Каталин Новак истеъфога чиқиш ниятини эълон қилди. У судланган педофилни авф этганидан кейин шундай қарорга келган.
«Бугун мен сизга давлат раҳбари сифатида охирги марта мурожаат қиляпман, республика президенти лавозимини тарк этаман», – деди у.
Эслатиб ўтамиз, шу фонда 9 феврал куни Будапештда камида минг киши иштирокида оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Венгрияда ўтган йилнинг апрел ойида Новак педофилияда айбланган меҳрибонлик уйи раҳбарининг жиноятини яшириб келган раҳбар ўринбосарининг афв этиш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантиргани ҳақида маълумот пайдо бўлганидан кейин жанжал авж олди.
Венгриялик сиёсатчи маҳкум болаларнинг қарамлик ҳолатини суиистеъмол қилмаганига ишонгани ва шундай қарорга келганини билдирган.
У, шунингдек, хатога йўл қўйган мамлакат президенти жавобгарликни ўз зиммасига олишга мажбурлигини айтиб, кечирим сўради ва қасамёдга мувофиқ ўз вазифаларини бажаришдан истеъфо беришини маълум қилди.
Новак 2022 йилда президентлик лавозимига киришган ва Венгрия тарихида президент лавозимини эгаллаган биринчи аёл бўлган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter