«Бир томонга чипта»: Орбан мигрантлар муаммосига «ечим» топди
Бош вазир Виктор Орбаннинг офиси, Еврокомиссия билан музокаралар иш бермаган тақдирда, ноқонуний мигрантларга «бир томонга чипта» тақдим этишга тайёрлигини маълум қилди. Яъни уларни тўппа-тўғри Брюсселга жўнатиб юбормоқчи.
«Тезроқ келишувга эришишимиз керак, чунки ҳар куни бунча катта пулни тўлашни истамаймиз. Ваҳоланки Брюссел мигрантларни қабул қилишни истаркан, биз ёрдам беришимиз мумкин», — музокаралар чўзилиб кетганига шундай истеҳзоли муносабат билдирди Венгрия бош вазирининг девони.
Брюссел Будапештни мигрантларни қабул қилиш бўйича умумевропа қоидаларини бузганликда айбламоқда. 13 июн куни Европа Иттифоқининг Люксембургдаги суди Венгрияни 200 млн евро жаримага тортиб, токи қоидабузарлик бартараф этилгунига қадар ҳар куни 1 млн евродан тўлаб бориш мажбуриятини юклади.
Европа матбуоти венгрларни техасликларга солиштирмоқда: АҚШнинг ушбу штати ҳукумати тутиб олинган ноқонуний муҳожирларни автобусларга ўтқазиб, демократлар измидаги Ню-Йорк ва Чикаго каби шаҳарларга жўнатиб юборяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter