Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп Халқаро жиноят судига қарши санкция киритди

Трамп Халқаро жиноят судига қарши санкция киритди

Фото: Интерфакс

Доналд Трамп АҚШ ва унинг иттифоқчилари, биринчи навбатда, Исроилни таъқиб қилганликда айблаб Халқаро жиноят суди (ХЖС)га қарши санкция киритди.

Америкаликлар ва уларнинг иттифоқчиларига қарши тергов олиб бораётган шахслар ва уларнинг оилаларига нисбатан молиявий ва виза санкциялари қўлланилади.

«ХЖС Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олиш учун асосланмаган ордер бериб, ўз ваколатларини суиистеъмол қилди», — дейилади Трамп имзолаган фармон матнида.

Таъкидланишича, АҚШ ва Исроил «уруш қонунларига қатъий риоя қилувчи армияга эга гуллаб-яшнаётган демократиялар ҳисобланади».

Гаага (Нидерландия)да жойлашган Халқаро жиноят суди, АҚШнинг санкциялар қўллаш эҳтимолидан келиб чиқиб, ўз ходимларини ҳимоялаш мақсадида уларга уч ойлик маошини олдиндан тўлаб берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг