Россиянинг таҳдидларидан қўрқмаймиз — НАТО бош котиби
НАТО бош котиби Марк Рютте Reuters агентлигига берган интервюсида алянс Россиянинг таҳдидларида қўрқмаслигини айтди.
«Менинг (Владимир Путинга) хабарим шуки, у мақсадига эришмаслиги, Украина ғалаба қозониши учун йўлимизда давом этамиз, барча зарур нарсани қиламиз», — деди Рютте.
Таъкидлашича, «дунё тарихидаги энг кучли иттифоқ»ни рақиблар ҳеч қачон қўрқита олмайди.
«Биз НАТОмиз. Биз мудофаа иттифоқимиз, ҳужум қилмаймиз. НАТО ҳудудидан ташқаридаги қайсидир мамлакатнинг қайсидир бир қисмини босиб олиш бизнинг мақсадимизга кирмайди», — қўшимча қилди НАТО бош котиби.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter