Қирғизистон парламенти Асқар Акаевнинг собиқ президент мақомини тиклашни рад этди
Қирғиз Республикаси парламенти (Жўқорғу Кенеш)нинг бугун, 25 сентябр куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар Асқар Акаевнинг вақтинча депутатлик комиссиясини тузиш ва собиқ президент мақомини тиклаш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқишди.
Конституциявий қонунчилик, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқ масалалари ва парламент регламенти қўмитаси раиси Чўлпон Султонбекова мазкур ариза Жўқорғу Кенешга 3 сентябр куни келиб тушганини эслатди.
Унинг таъкидлашича, қўмита Асқар Акаевнинг аризасини эътиборга олиб, уни парламентга кўриб чиқиш учун тақдим этган, шунингдек, вақтинчалик депутатлик комиссиясини тузиш тўғрисидаги аризани рад этишни тавсия қилган.
«Жўқорғу Кенеш ушбу қарорни қўллаб-қувватлади ва Асқар Акаевнинг вақтинчалик депутатлик комиссиясини тузиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантиришни рад этди. Қарорнинг тегишли лойиҳаси қабул қилинди», — дейилади Қирғиз Республикаси парламенти баёнотида.
Оддий тилда ифодлаганда, Акаевнинг талаби қондирилмади, унга собиқ президент мақомини беришмади.
Асқар Акаев (1944 йилда туғилган) — мустақил Қирғистон тарихидаги илк президент. Тўрт марта (1990, 1991, 1995 ва 2000) президентлик сайловида ғолиб чиққан. 2005 йилдаги «Лолалар инқилоби»дан сўнг президентликдан истеъфо бериб, Россияга кетган ва Москва Давлат университетида фаолият юритган. Физика-математика фанлари доктори, ядрочи-физик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter