Путин Доналд Трамп унга таҳдид қилгани бўйича гапга жавоб берди
Россия президенти Владимир Путин АҚШ собиқ раҳбари Доналд Трампнинг Россия Украинага ҳужум қилса, Москвага зарба бериш билан таҳдид қилгани бўйича суҳбатни эслолмаслигини айтди.
18 октябр куни чоп этилган Wall Street Journal материалида Трамп Путинга Москвага зарба бериш билан таҳдид қилганини айтилганди.
Путин БРИКС саммити якунлари бўйича матбуот анжумани чоғида президентлик пойгаси чоғида айтилган бундай баёнотларни жиддий қабул қилишнинг ҳожати йўқлигини ва Россияга таҳдид қилишдан маъно йўқлигини, чунки «бу фақат уни кучайтиришини», айтди.
Шу билан бирга, Путин Трампнинг Украинадаги урушни тўхтатиш истаги ҳақидаги баёнотларини самимий деб билишини таъкидлади.
Шу билан бирга Путин матбуот анжуманида қатор саволларга жавоб берди. Унинг айтишича, Курск вилоятида Украинанинг 2 минг кишилик қўшини рус аскарлари ҳалқасига тушиб қолган. Ушбу ҳудудда украинлар бир ойда 26 минг аскар йўқотди, дея маълум қилган Путин. Лекин у ҳар доимгидай рус қўшинларининг йўқотишларига изоҳ бермади.
Бундан ташқари, Россия президенти «реалликдан келиб чиқадиган ҳар қандай тинчлик музокараларига тайёр эканини» маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter