Ортиқча нарсаларни сотиб олиш учун кўп ишлаймизми? Ёхуд яна минимализм ҳақида
Инстаграмда айниқса «чойшаб» ранглардаги минималист аккаунтлар сўнгги бир неча йил ичида деярли стандарт ҳисобланган. Уларнинг шиори: «Камроқ сотиб олинг, лекин сифатлироқ».
Нима учун баъзилар минимализмни жуда яхши кўрадилар? Ва бошқалар, аксинча, ундан нафратланадими? Минималист қиз, дизайнер ва моделер Юлянинг ҳикоясини тингласангиз, озгинаю созгинага қаноат қилаётганини ва бу қанчалик фойдали эканлигини англайсиз:
«Мен Лев Толстой асарларининг мухлиси эмасман, лекин болалигимда унинг таржимаи ҳолини ўқишни, фикрлаш тарзини ва фалсафасини ўрганишни яхши кўрардим. Aйнан шу одам мени қисман кўпроқ кўкатлар билан овқатланишга, минимализмга, ақл-идрокка ва барча тирик мавжудотларга бўлган муҳаббатга олиб келди.
«Ўзига керак бўлган нарса борлигини тушунган одам чинакам бахтли бўлади», дейди ёзувчи. Ҳа, минимализмни айнан шундай тасвирлаш мумкин.
Минимализм фақат керакли ва қувонч келтирадиган нарсадан фойдаланиш дегани. Агар сиз ҳаётингизни соддалаштирмоқчи бўлсангиз кўп нарсадан воз кечинг.
Менинг уйимда ноқулай ёки мени безовта қиладиган нарса йўқ. Шунингдек, менинг ҳаётимда ноқулайлик туғдирадиган ва салбий ҳис-туйғуларни келтириб чиқарадиган одамлар йўқ.
Минимализм ҳам сайёрани қутқариш билан боғлиқ. Минималист миқдорни таъқиб қилмайди, у сифатни кузатиб боради ва ҳаётидаги ҳар бир харидни ҳисобга олади.
«Биз ўзимизга керак бўлмаган нарсаларни сотиб олиш учун бизга ёқмайдиган, ўзимиз хоҳламаган ишларга борамиз», дейди «Жанг клуби» филмидаги қаҳрамон.
Минимализм атрофдаги дунёни, одамларни, ўзларини ва атрофидаги нарсаларни қадрлашни тўхтатганлар учун яратилган. Ахир қанча кўп нарсангиз бўлса шунча қадрсиз бўлади. Бугунги замон одами ўз ҳаётининг сифатини тушуниш учун вақт ва кучга эга эмас. Ва минимализм бизга тўхташ, атрофга қараш ва аниқ нимани хоҳлаётганимизни танлаш имкониятини беради.
Минимализм тўшаксиз полда ухлаш, кафтларингизни ёстиқ ўрнига ёноқларингиз остига қўйиб ётишни талаб қилмайди. Гап шундаки, минималист фақат керакли миқдордаги нарсаларни ишлатади ва бу озгина нарса уни бахтли қилади. Aгар унга бир дона шим керак бўлса сифатлисини танлайди ва шунинг ўзи етади. Aгар унга битта ош пичоқ керак бўлса, унда битта пичоқ бўлади, яъни энг қулайи...
Баъзи одамлар минимализмни ҳашаматли ҳаёт тарзи деб ўйлашади. Лекин аслида бунинг акси.
Ҳаётимдаги барча нарсаларни минималлаштиргандан, яъни озайтирганимдан сўнг, мен ўз уйимдаги жойни бўшатиб, ҳар куни катта миқдордаги пулни тежашга эришдим. Мен ҳис-туйғуларга қараб ҳеч нарса сотиб олмай қўйдим. Ҳис-туйғуларимга қулоқ солмай қўйганимдан кейин англадимки, мен учун кўп нарса кераксиз бўлиб қолди. Мен уйни безатишга аҳамият бермайман, шунинг учун бўш жойни тўлдириш учун мос ҳайкалчани излаб дўконга югуришим шарт эмас. Косметика, сумкалар, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда ҳам худди шундай.
Ўсмирлигимдан косметика ва кийим-кечак дўконларига боришга қизиқмаганман. Мен ўзимда нимадир нотўғримикан, деб ўйлардим, ахир менинг барча тенгдошларим фақат ниманидир сотиб олишни орзу қилишардида.
Аммо биз бошқа мамлакатга кўчиб ўтаётганимизда кўп нарсаларимизни сотишга тўғри келди. Ўшанда ўйлаганман: сифатсиз ва ортиқча нарса сотиб олмайман ва харидни ўйлаб қиламан. Мен аста-секин ўзимнинг кийим услубимни топдим ва энди дўконлардаги 99 фоиз чегирмалар ҳам мени васвасага сола олмайди. Ошхонада битта сковородка, битта қозон билан яхши «муносабат» ўрната олганман ва уч кишига атиги 4 та идиш-товоқ бор. Мен фақат битта косметологга бораман, мен фақат битта сартарошга бораман. Мен беш йилдан бери минимализм билан шуғулланаман ва буни боламга ўргатяпман.
Нима учун минимализм керак?
Биринчидан, минимализм инсонга вақт беради. Одамлар камроқ ишлашлари ва бир-бирлари билан кўпроқ вақт ўтказишлари мумкин. Энди тез-тез янги харид учун, нарса қидириб интернет титкилаш ва дам олиш кунларининг ярмини харид қилиш учун сарфлашингиз шарт бўлмайди.
Минимализм ҳаётимизга муносиб нарсами деган кўп баҳс-мунозаралар мавжуд. Сиз бу ҳақдаги китоблардан кўп нарсани ўқиб-ўрганишингиз мумкин. Улар нафақат минимализм ҳақидаги барча афсоналарни йўқ қилади, балки ҳаётингизни қандай ўзгартиришни бошлашингизга ёрдам беради.
Мен ҳатто овқатланишда минимализмга эътибор қаратаман. Шу боис чиқинди челагимизда чиқинди деярли бўлмайди, мен кийимларни жуда кам оламан – қоронғу мода... Лекин бу менинг фикрим ва ҳаёт ҳақидаги талқиним. Мен бу ҳақда овоза қилишни ёки ҳеч кимга бирор нарсани исботлашни хоҳламайман.
Минимализм – бу дунё ва табиатга ёрдам берадиган муҳим, ёрқин нарса. Aгар ҳаммамиз бир қайиқда бўлсак, нима учун баҳслашамиз?»
Сиз-чи? Сиз ҳам озгинаю созгина ҳаёт тарзига ўтиш ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter