Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нега Трампни Россия қизиқтирмоқда?

Нега Трампни Россия қизиқтирмоқда?

Фото: Reuters

АҚШ президенти Доналд Трампга Украинага қараганда Россия кўпроқ нарсани таклиф қила олади, деб ёзди Германиянинг Spiegel нашри.

Мақолада таъкидланишича, «Украина фақат Украина ҳақида гапириши мумкин», Кремл эса — ҳамма нарсани».

Россиянинг Трамп билан гаплашадиган (келишадиган) мавзулари кўп: масалан, Хитой ва Яқин Шарқ ёки Арктика нефти ва Эроннинг ядровий дастури. Қолаверса, Кремл доим ўзининг «сиёсий ва тадбиркорлик учун истиқболларини» намоён этишга интилиб келади, дейилади мақолада.

Аввалроқ Трамп журналистлар билан мулоқотда Россия Украина бўйича «битим»га тайёрлигини айтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг