Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия шаҳарларидан бири Ғалаба парадидан воз кечди

Россия шаҳарларидан бири Ғалаба парадидан воз кечди

Краснодарда 9 май куни Ғалаба паради ўтказилмайди. Бу ҳақда Краснодар ўлкаси губернатори Вениамин Кондратев маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.

«Чунки бу катта хавф — ҳаво тревогаси деярли ҳар кеча эълон қилинади. Албатта, биз Краснодар аҳолисини, парадга келадиганларни, парад иштирокчиларини хавф остига қўя олмаймиз», — деди ўлка раҳбари.

Краснодар Украина ҳудудига, жумладан, фронт чизиғига яқин шаҳар саналади. 

Кондратев, шунингдек, жорий йилда «Ўлмас полк» акцияси онлайн тарзда ўтказилишини айтди. Вилоятда фахрийларни уйлари ёнида концерт дастурлари билан табриклаш режалаштирилган.

Аввалроқ украиналик депутат 9 май куни Москвадаги Қизил майдонга зарба берилиши мумкинлиги ҳақида гапирганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг