Намибияда очарчиликдан қийналаётганларни қутқариш учун фил ва бегемотларни отишга рухсат берилди
Намибия ҳукумати маҳаллий муҳтож аҳолини гўшт билан таъминлаш учун ёввойи ҳайвонларни отишга рухсат берди.
Африкадаги кўплаб мамлакатлари қатори, Намибия кучли қурғоқчиликдан азият чекмоқда, оқибатда аксарият фуқаролар, айниқса, қишлоқларда яшовчилар сув ва озиқ-овқат етишмовчилигидан қийналмоқда.
Намибия атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги 723 та ҳайвонни ўлдиришга рухсат берди. Шулардан: филлар — 83 та, бегемотлар — 30 та, буйволлар — 60 та, зебралар — 300 та, шунингдек, турли антилопалар.
Ёввойи ҳайвонларни яйловлар ва сув етишмаётган миллий боғлар ва шаҳарларга яқин ҳудудларда отишга рухсат берилган.
Айтилишича, ушбу дастур асосида лицензия олган профессионал овчилар ва компаниялар 157 бош йирик ўтхўр жониворни отган ва аҳолига 56 тоннадан ортиқ гўшт тарқатилган.
БМТ Африка жанубидаги қурғоқчиликни сўнгги ўн йилликлардаги энг талафотлиси, дея баҳолади. Оқибатда 68 миллион нафарга яқин африкалик очарчилик ёқасида турибди. Намибия бир ой ичида ўз озиқ-овқат захирасининг 84 фоизини сарфлаб тугатган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter