Эрондаги президент сайловида Масъуд Пезешкиён ғалаба қозонди
Кеча Эронда бўлиб ўтган президент сайловининг иккинчи тури натижалари эълон қилинди. Сайлов комиссияси хабар беришича, 16,4 млн овоз тўплаган собиқ соғлиқни сақлаш вазири Масъуд Пезешкиён ғалаба қозонди.
Унинг рақиби — Эрон етакчисининг Миллий хавфсизлик бўйича олий кенгашдаги вакили, консерватор Саид Жалилий 13,5 млн овоз олди.
28 июн куни ўтказилган сайловнинг биринчи турида Пезешкиён 44 фоиз, Жалилий 40 фоиз овоз тўплаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter