Xabarlar tezkor Telegram kanalimizda Obuna bo'lish ×

Австрия томони билан миграция соҳасида қўшма лойиҳаларни яратишга келишиб олинди

Австрия томони билан миграция соҳасида қўшма лойиҳаларни яратишга келишиб олинди

Айни кунларда Миграция агентлиги, Ташқи ишлар ҳамда Ички ишлар вазирликлари масъулларидан иборат делегация Австриянинг қатор расмий идоралари билан учрашувлар ўтказмоқда.

Хусусан, Австрия Ташқи ишлар, Ички ишлар, Меҳнат ва иқтисодиёт, Таълим, фан ва тадқиқотлар Федерал вазирликлари ҳамда Австрия Бизнес агентлиги мутасаддилари билан бўлиб ўтган учрашувларда меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон фуқароларини ташкилий тартибда Австрияга юқори маошли ишларга жойлаштириш, миграция соҳасида қўшма лойиҳаларни яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Ҳукумати ва Австрия Ҳукумати ўртасида миграция соҳасида Ҳукуматлараро Битим лойиҳасини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Федерал Савдо-саноат палатаси директори ўринбосари Astrid Fixl-Pummer хоним билан бўлиб ўтган мулоқотда Ўзбекистондан мутахассисларни Австрия корхоналарига жалб қилиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу Палата жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистонда ваколатхона очадиган бўлди. Очилиш маросимига Австриядан йирик иш берувчиларни таклиф қилган ҳолда «Меҳнат форуми»ни ҳам Тошкентда ташкил қилишга келишиб олинди.

Izohlar 0

Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting

Kirish

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring