Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

NASA зонди Қуёшга энг яқин масофага боради

NASA зонди Қуёшга энг яқин масофага боради

Фото: NASA

NASAнинг Қуёш ташқи тожини ўрганиш учун жўнатилган фазовий автомат қурилмаси — «Паркер» (Parker Solar Probe) зонди 24 декабрда Қуёш сиртидан 6,1 млн км олисда, ўта юқори 690 минг км/соат тезликда учиб ўтади.

Шу тариқа зонд ўз тезлик рекордини янгилаб, Қуёшга энг яқин масофага боради.

Ердаги олимлар зонднинг ишга яроқлилигини тасдиқловчи сигналлар муҳим воқеа арафасида ва ундан кейин — 21 ва 27 декабрда етиб келишини кутишмоқда.

Агар ҳаммаси режадагидек амалга ошса, «Паркер» зонди олган суратлар 2025 йил кириб келиши билан олимлар қўлида бўлади, илмий аҳамиятга эга маълумотлар эса ҳафта ўтиб Ерга етиб келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг