Девор ортини ҳам кўради: Смартфонлар учун рентген чипи яратилди
Жанубий Кореяда смартфонни чўнтак сканерига айлантириши мумкин бўлган чип ишлаб чиқилди, деб хабар берди Interesting Engineering.
Ушбу чип нарса-буюмлар ва уларнинг тузилишини тўсиқ, масалан, девор ортидан кўриш имконини беради. Бундай қурилма билан жўнатмаларнинг ичида нима борлигини кўриш мумкин. Сканерлаш чуқурлиги — 2,5 сантиметр.
Ишланма муаллифлари чипнинг кейинги талқинларида сканерлаш чуқурлигини 12 сантиметргача етказишмоқчи. Янги технология маиший вазиятлар билан бир қаторда, тиббиётда ҳам қўл келиши мумкин.
Чип 300 ГГц частотада ишловчи учта трансвердан ташкил топган. Улар инсон саломатлиги учун безиён ва кўзга кўринмайдиган миллиметрли диапазонда сигнал тарқатади.
Чип учун ҳеч қандай оптик элементлар керак эмас, бу эса уни мобил қурилмаларда татбиқ этишни осонлаштиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter