Мактабда смартфонларни тақиқлаш болаларга қандай таъсир қилади?
Мактабларда мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш болаларнинг ижтимоий ҳаёти ва ижодий қобилиятини яхшилаши мумкин. Бу ҳақда Лос-Анжелесдаги Калифорния университети олимларига асосланиб Healthday хабар берди.
Кузатувларга кўра, АҚШда 8 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар кунига ўртача олти соатни экранга тикилиб ўтказади. Ҳатто дарс пайти ва танаффусларда ҳам смартфонга тиним йўқ. Оқибатда болаларнинг ижтимоий мослашувчанлиги ва ижодий қобилияти ривожланмай қолиши мумкин — инсон зерикканида ижодий қобилияти ишлай бошлайди, смартфон болаларнинг (катталарнинг ҳам) зерикишига асло йўқ қўймайди...
«Болаларнинг 24/7 режимда смартфонда бўлиши — уларда яратувчанлик, ғоялар ва фикрлар ўйлаб чиқиш ҳисси уйғониши йўлидаги тўсиқдир», — дея таъкидланади тадқиқотда.
Ижтимоий тармоқлар болага онг ости таъсир кўрсатиши, улардаги хавотир ҳиссини кучайтириши мумкинлиги билан ҳам хавфли. Ўқилган ахборот моҳиятини юзаки тушунган бола дунёни душман сифатида қабул қилиши эҳтимоли йўқ эмас.
Тадқиқотчилар мактабларни мобил қурилмаларни тақиқлашга чақирмоқда, ота-оналарга эса кечки овқатдан сўнг ёки уйқудан аввал болалар учун экран вақтини чеклаш тавсия этилмоқда. Телефонсиз вақтни кўнгилли ўтказиш учун болаларга кўпроқ шароитлар яратиш ҳам муҳим восита, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter