Терма жамоалар тарихидаги энг кўп маош олувчи мураббий аниқ бўлди
АҚШ терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Маурисио Почеттино терма жамоалар тарихидаги энг кўп маош олувчи мураббийга айланди. Бу ҳақда ESPN телеканалининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берилди.
Почеттино АҚШ миллий жамоаси билан икки йиллик шартнома имзолади. Унга шу давр мобайнида 6 млн евро маош тўланади. Ҳали ҳеч бир терма жамоа бош мураббийсига бунча кўп пул тўланмаган.
Шу йилнинг май ойида Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббий Мурисио Почеттино билан меҳнат шартномасини бекор қилганди. Унинг шартномаси муддати 2025 йилгача эди. Бунгача аргентиналик мутахассис «Пари Сен-Жермен», «Тоттенҳэм», «Саутгемптон» ва «Эспаньол»да ишлаган.
АҚШ терма жамоаси 2026 йилги мундиал финалида мезбонлардан бири сифатида қатнашади. Турнир АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter